Бугун 8-октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 281- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.
1498 йил 8 октябрь – Васко Да Гама кемалари Ҳиндистондан ортга қайтди.
1600 йил 8 октябрь – Сан-Марино Республикасининг амалдаги конституцияси («Статут» – Сан-Марино Республикаси давлат тузилиши тизими тўғрисидаги конунлар мажмуаси) маъқулланган. Кейинчалик унга тузатишлар киритилган. Катта Бош Кенгаш томонидан 6 ой муддатга сайланадиган икки капитан-регент давлат бошлиги вазифасини бажаради.
1871 йил 8 октябрь – Японияда замонавий почта тизими ишга туширилди.
1871 йил 8 октябрь – Сигир сабаб керосиндан келиб чиққан ёнғин оқибатида Чикагонинг бутун марказий қисми ёнғин домида қолди.
1920 йил 8 октябрь – Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинди.
1967 йил 8 октябрь – Англияда илк маротаба ҳайдовчиларнинг спиртлик ичимлик ичганлигини аниқловчи трубкадан фойдаланилди.