Улуғбек расадхонасида қандай жиҳозлардан фойдаланилган?

Темурийлар даврида Самарқандда турли соҳалардаги каби астрономияда ҳам изланишлар олиб борилмоқда эди. Бир гуруҳ мунажжимларнинг ана шундай илмий фаолияти Мирзо Улуғбекнинг расадхона ташкил этиш ғоясига катта таъсир кўрсатди.

Қисқа муддатда Самарқандда ўз даври учун ноёб илмий даргоҳ –  расадхона ташкил этилди. Очиғи, бу ҳақда кўп ўқиганмиз. Аммо кўпчиликни ушбу расадхонада қандай жиҳозлар бўлганлиги қизиқтиради.

Тарихий манбаларда ёзилишича, расадхона ўша даврда маълум бўлган асбоб-ускуналардан кўра аниқ асбоблар билан жиҳозланди. Хусусан, тўққиз осмон модели, етти доира фигуралари, етти планета эпицикллари (доиралар марказининг бошқа доира чизиғи бўйлаб мунтазам ҳаракати), буржлар хариталари, даражалар, дақиқалар, сониялар ва уларни олтмишдан бир улушга бўладиган асбоб, Ер юзини тасвирловчи шар (глобус) ва унда тасвирланган тоғ тизмалари, денгизлар, дарёлар ва водийлар тасвири жамланди.

Расадхонанинг энг катта ва асосий жиҳози – секстант эди. У танланган жой меридианнинг уч йўналиши бўйича ўрнатилган. Бу асбоб ораси 70,2 сантиметрга тенг қилиб, бўлакларга бўлинган ва ҳар бир бўлаги бир градусли, радиуси 40,24 метр бўлган ёйга мос келади.

Булардан ташқари, расадхонада қуйидаги асбоблар мавжуд бўлган:

1. Зат-ал-ҳалак-армиллали сфера (халқа), осмон сферасидаги доираларни тасвирловчи бир нечта халқалардан иборат, халқалар ёрдамида планеталарни кузатиш мумкин.
2. Зат-ал-шубатайн – трикветр (учбурчакли), икки тармоқдан иборат қадимий айрономик асбоб.
3. Зат-ас-сук-батайни – диоптр.
4. Шамила – астролябия ва квадрат ўрнига ишлатадиган универсал асбоб намунаси.
5. Руҳама – мармардан ясалган лавҳ – Қуёш соати.
6. Миқёс (гномон) – ўлчайдиган асбоб.
7. Кура фалакия – осмон глобуси.

Расадхона қурилиши ва осмонни кузатиш учун мукаммал асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши Мирзо Улуғбек ва унинг илмий мактаби намояндалари нафақат фалакиёт илмида, балки мураккаб астрономик ўлчов-ҳисоблаш жиҳозларини ихтиро қилишда ҳам тенгсиз билимга эга бўлганини кўрсатади.

Жўрақул ҚАЮМОВ,

доцент.

Манба:Зарафшон газетаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Болаларни неча ёшдан бошлаб китоб ўқишга жалб қилиш керак?

Олимлар томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота-она ўз фарзандининг олти ойлик вақтидан бошлаб унда билим кўникмалари ва яхши хотирани шакллантириши мумкин. ...

Ҳурматли ўзбек тили жонкуярлари!

Ўзбек тили алифбоси ва жорий имло қоидаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича Республика ишчи гуруҳига Ҳурматли ўзбек тили жонкуярлари!             Биз ...

Ўзбекистон ҳудудида буюк хитой деворига ўхшаш “буюк бақтрия девори” топилди

Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400