Нодира Қодировани ҳимоя қилаётган адвокат истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Туркиянинг Анқара шаҳрида собиқ генерал, “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг адвокати ушбу ишни олиб боришдан истеъфо берганини маълум қилди. Бу ҳақда адвокат Мужде Тозбей Эрден Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

“Хабарингиз бор, 23 сентябрь куни депутат Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилгани айтилаётган Нодира Қодирова оиласининг вакиллигини Дастлаб болалар ва аёллар уюшмаси ўз зиммасига олган эди. Нодиранинг оиласи билан 25 сентябрда алоқа ўрната олдик ва шундай буён адвокатлик фаолиятимизни олиб бордик.

Бу вақт ичида биз ҳеч кимга бўйин эгмай, Нодиранинг шубҳали ўлими билан боғлиқ ҳақиқатлар юзага чиқиши ва адолат қарор топиши учун Нодиранинг дўстлари, ОАВ ходимлари, ҳамкасбларимиз ва кенг жамоатчиликнинг ёрдами билан тергов-суриштирув ишларининг апил-тапил тугатилишига қарши чиқиб, Нодиранинг шубҳали вафоти ҳақида хабар беришга ва бизни эшитишларига ҳаракат қилдик.

Бироқ, Нодиранинг оила аъзолари билан фикрларимиз қарама-қарши келгани учун, биз адвокатлик вазифасидан истеъфо беришга қарор қилдик. Бугундан бошлаб, Нодиранинг эмас, балки Нодира сингари хотин-қизлар учун курашишда давом этамиз”, дейди адвокат.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон шаҳар ҳокими ишқий муносабатлари сабаб ишдан олинмоқдами?

Тўғри.уз'нинг хабар беришича шаҳар ҳокимининг ишқий муносабатлари мансаб фаолиятига путур етказган. Гарчи Раҳматуллаевнинг ишдан олиниши ҳамда бунга сабаб бўлган омиллар ...

Таълим муаммолари мактабдан олдин бошланади(ми?)

Ўғлим мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов босқичига ўтгач, чамаси бир ойлар ўтиб машғулотларни кузатиш учун гуруҳга бордим. Тушдан кейинги машғулот вақтида 28 боладан 8 ...

Санжар саид: китобсевар азизбекдан меҳр ва эътиборингизни қизғонманг

Азизбек 2005 йилда туғилган. У Самарқанд вилояти Нуробод туманининг Сазағон қишлоғида яшайди. Кучайиб борувчи мушаклар дистробофияси касаллиги дюшен формасига чалингани боис ...