Буйраги трансплантация қилинган хоразмлик 28 ёшли бемор Олтиной Маҳмудовага таҳдидли қўнғироқ бўлганини айтмоқда

Буйраги трансплантация қилинган хоразмлик 28 ёшли бемор Олтиной Маҳмудова давлат томонидан бериладиган бепул дори — «Алласепт» ичганидан сўнг аҳволи оғирлашгани, иложсизликдан таниш-билишлар орқали «Майсепт» сотиб олишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берилган эди. «Togri.uz» томонидан хабар берилишича, ушбу хабар тарқалгач, Олтинойга Тошкентдан қўнғироқ бўлган, унга жуда қўпол муомала қилинган.

«Сен ўзинг уларга хабар бердингми ёки улар монтаж қилиб шунақа хабар чиқаришдими?», — деб сўрашди. Мен ўзим айтдим, улар ёзишди дедим. «6 ойдан бери ичаётган дорингдан энди касал бўлиб қолдингми?», — деб айтишди

Олтиной Маҳмудова

«Togri.uz»нинг ёзишча, ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев Олтинойнинг ҳолидан хабар олиш учун у билан гаплашгани, қўпол муомалада бўлмаганини айтган.

Буйраги кўчириб ўтказилган беморларга берилаётган дориларга яна қайси давлатларда рухсат берилгани, қайси фирмалар бу дориларни Ўзбекистонга келтираётгани, тендер комиссияси ҳақидаги саволларига вазирлик матбуот котиби жавоб бермаган, у ўзининг мутахассис эмаслиги, булардан бехабарлигини айтган.

Фурқат Санаевнинг айтишича, беморлар ҳаммаси рози, дори сабабли бирор беморнинг аҳволи оғирлашмаган. Тендерда ютқазган рақобатчи фирмалар беморлар ҳақида бўрттирилган хабарлар тарқатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ҳозирда берилаётган дорилар — «Алласепт» ва «Ролиграф»нинг таркиби аввал бериб келинган «Майсепт», «Програф» ва «Панграф» билан бир хиллигини таъкидламоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги ёнилғи қуйиш шахобчаларида ҳожатхоналар бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига кўра 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларида ...

Ўзбекистонда санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони (ПФ-5814-сон, 09.09.2019 й.) қабул ...

Ўзбекистонда қарийб 350та давлат корхонасини тугатиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 348та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналарини тугатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш бўйича агентлик эълон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400