Нодир Тўрақуловнинг қудасига қарашли «метан-заправка» сотилди

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка тортилганидан хабарингиз бор. Жиноят иши доирасида судланувчиларнинг жиноий йўллар билан орттирилган қатор мулклари  давлат эгалигига ўтказилган эди.

Ҳукм ижроси  доирасида  «Жарқўрғон-Сервис-Техника» МЧЖга қарашли   Шўрчи туманида жойлашган «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шаҳобчаси» МИБнинг шу  туман бўлими томонидан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Аввалига ушбу бино ва иншоотлар 14 млрд. сўмдан ортиқ нархга баҳоланганди. Бироқ бунча пулга сотиб оладиган харидор топилмагач, тартибга кўра, унинг нархи арзонлаштирилди.

“Xabar.uz” порталининг маълум қилишича,  Шу йилнинг  3 октябрь куни ўтказилган савдода эса  яқин-яқингача Н. Тўрақуловнинг қудаси  Эркин Норқобиловга тегишли бўлган  ушбу «заправка» 7 млрд. 41 миллион сўмга сотилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди

     Ўзбекистон 2013 йилнинг биринчи чорагида нефть ва газ конденсатини қазиб олиш ҳажмини ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан пасайтирди. Бу ҳақда, Давлат ...