Миришкор ҳокими неваралари билан думбул ўғирлаган эркакни тутиб олиб, ҳақоратлади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов неваралари билан бегона даладан думбул терган ҳақоратлаб, ўғирликда айблаётгани акс этган видеоёзув тарқалди. Туман маъмурияти раҳбари ушбу жараённи ўзи видеога олган.

«Невараларингни ҳам ўғирликка ўргатяпсанми? Нима „хай“? Нима „ҳоким-бува“? Нима „ҳоким-бува“? Нимага ўғирлаяпсан? Уялмайсанми, оғайни? Бечора бир тадбиркор экди, экспортини қилади. Туманнинг экспорти шунинг бўйнида ётибди. Сен олиб кетсанг тўртта, у олиб кетса тўртта. Мен ***** қўяманми экспортга? Нима „неваралар“? Э падарингга лаънат! Ол буни! Э уятсиз! Виждонинг чирисин сени. Очкўз. Падарингга лаънат. Очингдан ўл ундан кўра. ***** сотиб ол!», — дейди ҳоким.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлади. Чоршанба куни кечқурун ҳоким видеомурожаат эълон қилди. Унда ҳоким аввалига «туманимизнинг экспорт салоҳияти ҳақида мен қайғурмасам, ким қайғуради? Ҳоким сифатида мен буни ҳам ўйлашим керак, тадбиркорни ҳам ўйлашим керак», деб, сўнгра кечирим сўрайди.

«Тўғри, инсон сифатида, жаҳл устида фуқарога нисбатан ҳақорат сўзини ишлатиб қўйдим. Ҳоким сифатида, раҳбар сифатида бу сўзни ишлатмаслигим керак эди. Шунинг учун халқимиздан қўлимни кўксимга қўйиб узримни сўрайман. Бу хато-камчилигимни бошқа қайтармайман, деб ваъда бераман», — дейди у.

Манба:«Газета.uz»

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада марказий осиё эркаклар ўз ватандошларини зўрлади

Москва ғарбидаги квартираларнинг бирида қизларни зўрлаган эркаклар Ўрта Осиё фуқаролари эканлиги аниқланди. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Соф.уз сайти ёзмоқда. Иллюстратив ...

Тошкентда йил бошидан бери оилавий ажримлар сони 769 тани ташкил этмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг оилавий ажримлар, уларни келиб чиқиш сабаблари муҳокамасига ...

Ўзбекистонда ҳар йили 600 га яқин аёл ўз жонига қасд қилмоқда

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусида брифинг ...