Хориждаги ўзбек мигрантлари йил бошидан буён ўз оилаларига 4,5 млрд доллар жўнатишди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг халқаро пул ўтказмалари ҳажми 5,2 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар берди.

Бу қийматдан аҳоли томонидан хорижий давлатлардан Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари тизими орқали 4,5 млрд доллар жўнатилган, Ўзбекистондан хорижий давлатларга эса 0,8 млрд доллар валюта маблағлари ўтказилган.

Маълум қилинишича, валюта маблағларининг халқаро пул ўтказмалари орқали тушуми ҳажми 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошган: 2018 йилнинг илк 9 ойида ушбу қиймат 3,8 млрд долларни ташкил қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кобул дусов “адолат” партиясига қабул қилинмади

18 октябрь куни Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Кобул Дусов Фейсбукдаги саҳифасида «Мен миллий тикланишимиз учун «Адолат»ни танладим, чунки адолатсиз ...

Тошкентда носвой цехи эгасига жиноий иш қўзғалди

Бектемир туманида носвой тайёрлаш бўйича яширин цех фаолият кўрсатаётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИББ сайтида хабар берилди. Хабарда айтилишича, цехни шу туманда яшовчи 36 ёшли ...

Ўзбек амалдорлари матбуот эркинлашаётганидан ваҳимага тушмоқдами?

  Фото муаллифлик ҳуқуқиQO'RQMASLARImage captionМақоладан кейин мажбурий меҳнатга жалб этилаётган ўқитувчиларга ҳокимият мулойимроқ оҳангда иш бажартирмоқда. ...