Москва ўрмонидан ўзбекнинг жасади топилди

8 октябрь куни Москва вилояти Люберец туманидаги ўрмондан Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.

2 октябрь куни “Томилинск электрон заводи” илмий-ишлаб чиқариш корхонаси” МЧЖнинг объектларидан бирида девор қулаши натижасида ҳамюртимиз вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уринаётгани тўғрисида маълумот бор эди.

Элчихона шу ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга расмий мурожаат қилган ва бош консул Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан биргаликда воқеа жойига борган эди.

Тергов органлари қидирув амалиётларини олиб борган ва марҳумнинг жасади объектдан 5 км. узоқликдан топилган.

Айни пайтда тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Элчихона вазиятни назоратга олган ва марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир кредит тарихи: қарор бор, гаров бор — ижро йўқ

Халқимизда «шериклик ошни ит ичмас» деган мақол бор. Қуйида сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлаётган воқеамизда ана шу мақолга ҳаётий мисолни кўриб, ота-боболаримиз бежизга бу ...

Нуруллоҳ муҳаммад рауфхон тоштурмадан ўз уйига келди

Тошкент аэропортидан ушлаб кетилган ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озодликка чиқарилган. (more…)

Забайкальеда ўзбекларни ваҳшийларча ўлдиришган

Россиянинг Забайкалье ҳудудида Ўзбекистоннинг икки фуқароси қандай ўлдирилгани тергов томонидан аниқланди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти. Ўзбекистонликлар 2017 йилда икки болани ...