Танзила Норбоева: Айрим ҳудудларда дарахт ва буталарнинг ноқонуний ва аёвсиз кесилаётгани мутлақо тушунарсиз

Ўзбекистонда экологияга оид қонун бузилиши ҳоллари давом этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сенатнинг XXIII ялпи мажлисида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, Ўзбекистон экологик муаммолардан жабр кўрган мамлакат сифатида жаҳон ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи минтақаси масаласига қаратиб келмоқда.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Президентнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида «Траст» фондини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўз навбатида, мамлакатимиз Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Париж Битимини ратификация қилди. Шуни ҳам қайд этиш жоизки, яқин икки йилда биргина Оролбўйи ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни самарали рўёбга чиқариш мақсадида 1,5 миллиард долларлик 800 га яқин лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган» — деди Норбоева.

Сенат раисининг қўшимча қилишича, шунча амалий саъй-ҳаракатларга қарамасдан, мамлакатимизда экологияга оид қонун бузилиши ҳоллари давом этаётгани ачинарли ҳол.

«Айниқса, катта маблағ ва бошқа ресурслар эвазига саҳрога айланган Орол денгизи ҳудудида турли дарахтлар экилаётган бир шароитда айрим ҳудудларда дарахт ва буталарни ноқонуний ва аёвсиз кесиш ҳолларининг рўй бераётгани мутлақо тушунарсиздир. Шу боис кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда ва турли тадбирларда жамоатчилик муҳокамасига, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлаётган дарахт ва буталарни кесишдаги қонун талабларидан четга чиқиш ҳолатлари билан боғлиқ масаланинг бугунги ялпи мажлис муҳокамасига қўйилгани, ўйлайманки, ғоят муҳим аҳамиятга эга» — деди Танзила Норбоева.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда вафот этган қиз чақалоқ ўрнига ўғил боланинг жасади берилган

28 февраль куни Самарқандда вилоят Перинатал марказида вафот этган қиз чақалоқ ўрнига ўғил боланинг жасади бериб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ...

Депутат: ёлғиз аёллар ҳукуматнинг боқимандаси бўласизлар

Канжи Като Японияда ҳукуматдаги Либерал Демократ партиясининг депутати Канжи Като аёлларнинг биттадан ошиқ фарзанди бўлиши кераклигини таъкидлади. Ёлғизликликни танлаган ...

Меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг 44,1 фоизи ишсиз

Ялпи мажлисда ота-оналар қаровисиз қолган, меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ...