Давлат бюджети маблағларининг талон-торож қилиниш ҳолатлари ортиб бормоқда

Жорий йил 91,4 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, 2018 йилнинг мос даврида эса ушбу кўрсаткич 38,3 млрд сўмни ташкил этган.

Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан (жорий йил октйбр ҳолатига кўра) олиб борилган назорат тадбирлари натижасида катта миқдордаги бюджет маблағлари ноқонуний сарфланганлиги аниқланди, хабар беради Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Назорат тадбирларининг асосий қисми бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда маблағлардан мақсадли фойдаланиши ва молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, 5487 та назорат тадбирларидан 4461 тасида (81,3%) 91,4 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

2018 йилнинг мос даврида эса ушбу кўрсаткич 38,3 млрд сўмни ташкил этган.

Хусусан, Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларида 18,9 млрд сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 9,8 млрд сўмга (2 марта) кўпайган.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизими ташкилотларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 12,1 млрд сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 млрд сўмга, Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 6,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд сўмга кўпайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 10,2 млрд сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан (10,7 млрд сўм) камайган бўлсада, йирик миқдорда қонунбузилиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

Йирик миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (13,5 млрд сўм), Андижон (9,2 млрд сўм), Самарқанд (7,7 млрд сўм), Сурхондарё (7,1 млрд сўм), Тошкент (7,3 млрд сўм) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (7,5 млрд сўм) тўғри келмоқда.

Шу жумладан, бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 261 нафар мансабдор ва масъул шахсларига белгиланган тартибда 191,4 млн сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.

“Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналарида ўтказилган 158 та назорат тадбирларининг 88 тасида 120,3 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, назорат тадбири ҳужжатлари тегишли чора кўриш учун прокуратура органларига топширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

М.а. мунтян: инсон сиёсат субъекти сифатида ва унинг сиёсий феъл-атвори

Ҳеч кимнинг бировнинг ҳаёти, соғлиги, эркинлиги ёки мол-мулкига даҳл қилишга ҳаққи йўқ.  (Жон Локк) Индивид ва унинг сиёсатдаги роли. Сиёсат субъекти сифатида қараладиган ...

Ўзбекистонда жиноятчини ушлаб берганларга катта миқдорда мукофот берилади

Жиноятчиларни ушлашда ёрдам берганларга катта миқдорда пул мукофоти берилибгина қолмай, бундайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин. ...

Йўлаклар  қаерда тугайди?

Нега шаҳар ва қишлоқларимизда  йўлакларни ҳар ким ўз билганича тўсмокда? Инсон қулайликга интилади. Бу, албатта, табиий. Шундай қулайликлардан бири-йўл ёқаларига  йўлаклар, ...