Қашқадарёда “Камаз” ва “Ласетти” тўқнашиб, 4 киши ҳалок бўлди

Бугун 11 октябрь куни соат 04.00лар атрофида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи “Олмаота – Тошкент – Термиз” йўналишидаги халқаро автомобил йўлида “Ласетти” ва “Камаз” русумли автомашиналар тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, автоҳалокат оқибатида жами 5 нафар фуқародан 4 нафари воқеа жойида вафот этган. Бир нафари, 1967 йилда туғилган Х.Б. Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Беморга “Ўнг билак суягининг типик кисмидан ёпиқ синиши” ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокорлар унга даво муолажаларини кўрсатмоқда.

Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда балиқ овловчилар сув ҳавзалари ижараси учун қанча тўлайди?

Балиқ овлаш хўжаликларига табиий сув ҳавзалари участкаларини ажратиш, балиқни саноат йўли билан овлаш, балиқ овлаш хўжаликларининг табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлиги ...

Шохлар кесилаверади…илдиз эса ўзгармас!

Жамоамиздаги йигит билан Молия институти олдидан ўтиб кетаётган пайтимиз у шу ерда ўқишини айтиб кўрсатганида ажабландим. Чунки бироз аввал у Архитектура институтида ўқийман ...

Бмт: дунё иқтисоди бу йил 3 фоизга ўсди

Жорий йилда жаҳон иқтисоди 3 фоизга ўсган. Бу 2011 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бунга Россия, Бразилия, Аргентина ҳамда Нигериядаги ижобий ўзгаришлар туртки ...