Икром Муслимов Олий суд раиси ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Сенатининг 23-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди, хусусан, Олий суд раисининг янги ўринбосари тасдиқланди.

«Дарё» нашрининг хабар беришича, Икром Муслимов Олий суд раиси Козимжон Комиловнинг янги ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси этиб тайинланган.

Икром Муслимов 1972 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. Мутахассислиги — ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида адлия ва суд идораларида турли лавозимларда ишлаган. 1998—2001 йилларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судьяси, 2001—2005 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси, 2005—2013 йилларда Олий суд судьяси, 2013—2018 йилларда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди раиси бўлиб ишлаган.

Икром Муслимов 2018 йил 14 декабрдан ҳозирга қадар Олий суд судьяси ва Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Олий суд раисининг собиқ ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг собиқ раиси Баҳодир Деҳқонов 2019 йил февралида хизмат хонасида ҳибсга олинган, сентябрда эса ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллае иши доирасида 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг биринчи каналидаги “отин ойининг сўнгги ови” муҳокамаларга сабаб бўлди

Ўзбекистоннинг биринчи каналида эълон қилиниб, сўнг ижтимоий тармоқларда кенг тарқаган 20 дақиқалик лавҳада ўз уйида аёлларга илк диний сабоқни берган, айримларга қуръон ...

10 йилдан бери электрсиз яшаган аёл хонадонига «нур» кирди

Бундан сал аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи аёл турмуш шароитининг оғирлиги, 10 йилдан бери электр чироғисиз ...

Данғарада қариндошини пичоқ билан жароҳатлади

Жорий йилнинг 7 февраль куни соат 17:00ларда Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи Ҳ.С. қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли шу қишлоқда яшовчи қариндоши Н.Ҳ.га пичоқ ...