Шавкат Мирзиёев томонидан сиёсий хатога йўл қўйган Озода Нурсаидова кечирилди

Хонанда Озода Саидзода (Нурсаидова)га эркин ижод қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича жорий йил 10 октябрь куни хонанда «Ўзбекконцерт»га эркин ижод қилиш учун лицензия сўраб мурожаат қилган. Шундан сўнг 13 октябрь куни мазкур масала юзасидан давра суҳбати ташкил этилган.

Унда хонанда йўл қўйган камчиликлари учун барчадан узр сўраган ва қаттиқ пушаймон эканлигини айтган. Шундан сўнг «Ўзбекконцерт» директори президент Шавкат Мирзиёевнинг санъат аҳлига бўлган ғамхўрлиги, меҳрибонлиги ва кечиримлилиги боис хонанда Озода Саидзода кечирилгани ҳамда унга эркин ижод қилиш имконияти яратилганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, хонанда бир неча йиллар олдин сиёсий хатога йўл қўйган, билиб-билмай, асосланмаган маълумотларга ишониб, инсон шахсиятига тегувчи ноўрин фикрлар билдирган, бундан ташқари мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик қилган. Давра суҳбатида хонанда ана шу хатти-ҳарактлари учун кечирим сўраган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ҳожатхона инқилоби» амалда ҳам бўлдими? 

Ҳожатхоналар масаласида кўп ва хўб ёзилди. 2018 йил бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистонда мамлакатимиз фуқаролари ва хорижий меҳмонлар ...

Ҳофиз абдурауф олимов билан суҳбат: “сочда қиров, юзда кузу кўнгилда баҳор!”

Таниқли санъаткор Абдурауф Олимовнинг файзли хонадонига ташриф буюриб, қилган суҳбатимизни сиз азизларга илиндик. Ораларингизда ҳофизнинг “Бу турфа гуллар...”, “Оқ кабутар” ...

Бош прокуратура машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очмаслигини маълум қилди

Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини ...