Жаҳонгир Отажоновни лицензиясидан маҳрум қилишди

“Кейинги пайтларда айрим санъаткорлар ўзбошимчалик билан иш тутиб келаётгани сабаб, уларнинг юриш-туриши, кийиниш маданияти, сўзлашуви, яъни муомала маданиятида миллий ўзлигимизга ёт бўлган ҳолатлар яққол кўзга ташланиб қолмоқда. Хонандаларда хулқ одоби бирламчи бўлмас экан, ҳар қандай истеъдод ва маҳоратли ижро ҳам иккинчи даражали бўлиб қолаверади. Чунки хонандалар халқ назаридаги инсон бўлганлиги боис уларга айниқса, ёшлар эргашади, андоза олади. Уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати эл назарида бўлади. 

Cўнгги вақтларда Жахонгир Атажанов ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйди, десак хато бўлмайди. Жорий йилнинг май ойи яъни муборак Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда хонанда Жахонгир Атажанов томонидан санъаткор одобига, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар кузатилганди. Бу шунчаки ўзини кўз-кўз қилиш мақсадидами ёки бошқа мақсаддами, барибир ижтимоий тармоқлардаги бундай кўриниш ёшлар орасида, жамоатчилик ўртасида санъат аҳли тўғрисида салбий фикр уйғотмасдан қолмаган эди” дейилади “Ўзбекконцерт” хабарида.

Шунингдек, Атажоновнинг ижтимоий тармоқдаги ножўя ҳаракатлари ва мурожаати сабаб  АА-серияли, 7422-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 14 октябрь кунидан тугатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик ишсиз фуқаро санкт-петербургда ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирди

Санкт-Петербург полицияси ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирган 43 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Ҳодиса 6 сентябрь куни Большой Пушкарский кўчасидаги ...

Мурод хонтўраев яна пичоқланди

Аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси, ўзбекистонлик Мурод Хонтўраевга яна пичоқ орқали ҳужум қилишган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда. ...

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)