Ражаб Тоййип Эрдўғон Шавкат Мирзиёев билан учрашди

15 октябрь куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари бир-бирини самимий қутлаб, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Туркия Президенти Ўзбекистон раҳбарини мамлакатимизнинг Туркий тиллий давлатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилгани билан самимий табриклаб, бу қарор икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Музокараларда конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Турция Президентлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маълумотнома: сув йод мувозанатини сақлаб тура оладими?

Chortoq сувида тасодифан йод топилди. Бу нимани англатиши ва Ўзбекистон аҳолиси учун у нега муҳимлиги ҳақида сўз юритамиз. (more…)

Ўзбекистонда президент тақиқига қарамай ўқитувчилар ҳамон пахта терими ва мажлисларга жалб қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан таъқиқланганига қарамай, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларини пахта ...

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ўсди

Ўзбекистон ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошган ҳолда, 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Марказий банки эълон ...