Санкт-Петербургда ўзбек чўпони буқа ҳужумидан ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 13 октябрь куни Ленинград вилояти Виборг туманида чўпон бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси С.А.нинг бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

Бўлишинг: