Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз бермайман !!!.


Яқин орада сайловлар бошланади . Бизда парламент учун халқ вакиллари сайланади. Лекин, яқинда аҳоли ўртасида норасмий сўровномалар ўтказдим. Сўровлардан маълум бўлдики сайлаш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг 87 % умуман сиёсий партиялар борлигини билишмайди. Ўша биладиган 13 % аҳолини 90 % и партияларнинг сиёсий ҳаётдаги роли аҳолини сиёсий тамондан қўллаб – қуватламайди, деб хулоса беришди.
Хўш, аҳоли умуман танимайдиган партиялар ҳар доимгидек сайловларда ўз номзодлари билан қатнашадилар. Лекин улар берган намзодларни ҳеч ким танимайди. Улар сайланиши учун бир фактор ҳокимиятда ўтирганлар тавсияси ва жонбозликлари ҳисобига ( албатда, сайланадиган инсонни пулига ва таниш билишига қараб) сайланиб кетадилар. Каримов даврида партияларлардан чиққан номзодларни 3 таси қўғирчоқ сифатида қатнашса , биттаси эгаллаган мансаби ва пуллига қараб сайланиб келган. Натижада халқни дарди ва фикри билан яшайдиган номзодлар деярли сайланмаган. Шунга яраша сайланган халқ вакиллари ишлаб чиқган қонунлар ҳам халқ манфаати учун ишламади.

Қонунлар халқчил бўлмагани ва саёзлиги туфайли жамиятда коррупция ривожланишига туртки бўлди. Айниқса тиббиётдаги ва маориф соҳасидаги ислоҳатлар ўта саёзлиги ва маъмурий – буйруқбозлик исканжасида қолиб кетгани учун умуман ривожланмади аксинча, нотўғри ислохатлар қурбони бўлди. Натижада аҳоли ўртасида касалланиш даражаси кескин ошди..  Мактабларда ўқитиш савияси пасайиб кетди. Халқ вакилларини халқчил бўлмаган сиёсати туфайли банк – кредит сиёсати бутунлай ишдан чиқиб кетди. Банк – пул сиёсатидаги нотўғри , тутруқсиз қонунлар миллий валютани кескин қадрсизланишига олиб келди. Аҳолининг миллий даромади кескин тушиб кетди. Аҳоли ишлаб туриб оиласини боқолмаганидан сўнг чет элга норасмий равишда ишлашга чиқиб кетишга мажбур бўлиб қолди. Айниқса , дехқончилик ва пахтачиликдаги нотўғри ислоҳатлар ҳисобига озиқ – овқат маҳсулотлари кескин ошиб кетиши кузатилди. Деҳқончилик билан туну – кун ишлаб қарзга ботиб қолиш оддатий тусга кирди…
Хўш, қўғирчоқ партиялардан чиққан, ҳеч ким танимайдиган номзодлар учун овоз бериб Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми? .

Хозирда биргина интернет тармоқларидаги халқ фикри давлатни ривожланишига асосий туртки бўлмоқда. Ўша блогерлар жамиятда илдиз отиб кетган коррупцияга қарши чиқмоқдалар. Пул қадрсизланиши ва банк – пул сиёсатини яхшилаш учун фикрлар билдирмоқдалар. Яна ўша интернетдаги блогерлар халқчил бўлмаган банк – кредит сиёсатига қарши чиқмоқдалар. Тиббиётдаги нотўғри сиёсатни танқид қилиб, янги ислоҳатлар киритишни тавсия қилмоқдалар. Зиёлиларни ойлигини ошириш бўйича бонг урмоқдалар. Ўқитувчиларни хуқуқий тамондан устун бўлиши кераклиги тўғрисида гапирмоқдалар. Ишчи – хизматчиларни молиявий ва иқтисодий тамондан ҳимоя қила оладиган касаба уюшмалари тузиш каби таклифлар ва хакозолар киргизмоқдалар ….

Ҳеч бир партия ёки сенаторлар интернетдаги блогерларчалик иқтисодни ривожлантириш ва коррупцияга қарши фикрларни билдирмаяптилар. Улар бериши керак бўлган таклифларни яна ўша блогерлар кўтариб чиқмоқдалар. Яна ўша блогерлар демократияни олиб кирган , халқчил бўлган президентни қилаётган ишларини қўллаб – қувватлаб , кўпгина масалаларни хал қилишда кўмакчи сифатида ёрдам бермоқдалар.

Ҳар қандай давлатнинг сиёсатида ғоявий кураш бўлмас экан , бу давлат ҳеч қачон ривожланмайди. Давлатнинг ривожланиши шу жамиятдаги ғояларнинг қарама – қаршилиги асосида ривожланиб боради. Қайси жамиятда қарама – қаршилик бўлмас экан, бу ҳол ҳукмрон ғояларнинг якка устунлигига олиб келади. Якка устунликка эга бўлган ғояларга қарама – қарши фикрлар бўлмагани учун бу ҳукмрон ғоялар камбағаллашиб боради. Бу камбағаллашган ғоялар таъсирида ҳеч кимга керак эмас мафкуралар пайдо бўлади. Бу мафкуралар замирида оммавий равишда коррупция, порахўрлик, давлат мулкини талон – тарож қилиш каби жамият учун зарарли иллатлар пайдо бўлади. Энг ёмони бу ҳукмрон ғоялар ҳисобига нотўғри ислоҳатлар вужудга келади. Бу нотўғри ислоҳатлар хисобига халқ мулки бўлган миллиардлаб пуллар ҳавога учади ва халқ зарари учун ишлайди.

Мустақиллик арафасида ва мустақилликдан кейин Ўзбекистонга кириб келган демократия шабадаси ҳисобига халқпарвар ташкилотлар пайдо бўлди. Айнан шу ташкилотлар ўзбек тилини давлат тилига айлантирди , айнан шу ташкилотлар биринчилар бўлиб мустақиллик учун кураш олиб бордилар , айнан шулар нарх – навони кескин ошишига тўсқинлик қилдилар. Лекин, эски тузум қолдиқлари бўлган ҳукмрон доиралар учун бу ташкилотларга қарши чиқдилар ва уларга зуғм ўтказдилар ва уларни расман тарқатиб юбордилар. . Натижада ғоялар кураши йўқолди.

Жамиятда қарама – қарши ғоялар бўлиши учун ҳукумат манфаатидан кўра халқ манфаати учун ишлайдиган расман халқчил партиялар ва ташкилотлар керак бўлади . Агарда , 25 йил давомида халқчил партияларга зулм бўлмаганида ёки шу халқчил партияларга имконият яратиб берилганида эди, хозир Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан Европа даражасига яқинлашган бўларди.

Ўзбекистонда халқчил партияларнинг йўқлиги туфайли жамиятда илдиз отиб кетган коррупцияни , порахўрликни йўқотиб бўлмаяпти. Тиббиётда , маъорифда ва бошқа соҳаларда нотўғри ислоҳатлар ҳисобига аҳоли зарар кўришидан ташқари триллионлаб пуллар ҳавога учмоқда.
Хўш бўладиган сайловларга яна ўша қўғирчоқ партияларга халқ мулкидан 230 миллиард пулни ҳавога учирамизми ?.
Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз бермайман !!!.

Ҳусан Аташайхов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдулҳафиз жалолов вафот этди у ўзбекистон президентлигига собиқ номзод бўлган 

Ўзбекистон Республикаси президентлигига собиқ номзод Абдулҳафиз Жалолов вафот этди. Бу маълумотни Kun.uz нашри ёзмоқда. Абдулҳафиз Жалолов 1947 йилда Наманган вилоятининг ...

Отанг — бозор, онанг — бозор, телевидение ҳам бозор!

Ўзбекистонда сўнгги йилларда ОАВ соҳасида тараққиёт тезлашгандек. Хусусий ОАВнинг ривожланиши соҳани бошдан оёқ ўзгартиргандек тасаввур қолдиради. (more…)

Энг ғариб аэропорт тошкентда…ми?

Халқаро аэропортларимиз халқаро танловда ғолиб чиққани ҳақидаги гаплар ондан-сонда қолоғимизга чалиниб қолади. Ҳаво йўлларимиз пиарчилари бўлса, шу заҳоти отини қамчиб, бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400