Уч кун ичида Тошкентда икки бола деразадан қулаб тушиб ҳалок бўлди

Тошкентнинг Чилонзор туманида сўнгги уч кун ичида назоратсиз қолдирилган икки бола квартиранинг очиқ турган деразасидан қулаб тушди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Якшанба куни икки ёшли М. М, ётоқхонада назоратсиз қолдирилади. Болакай каравотга чиқиб, сўнгра дераза токчасига ўтади. Бола тўртинчи қаватдаги уйнинг очиқ турган деразадан пастга қулаб тушади ва олган жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмади.

Иккинчи ҳолат чешанба куни содир бўлди — бувисининг уйида бўлган бир ярим ёшли Амал дераза токчасига чиқиб, тўртинчи қаватдаги квартиранинг очиб турган ойнадан пастга қулаб тушади. Ушбу квартира ҳам тўртинчи қаватда жойлашган. Бола шифохонага ётқизилди, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этди.

ИИББ болаларни назоратсиз қолдирмасликка ҳамда деразаларга чекловчи тўсиқлар ўрнатишга чақирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санъат умаров суд қилинмоқда

Бугун, 31 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ...

“сурияга бордим” деган “ҳазил” учун 7 йил

Абдулвоси Абдураҳимов (ўнгда) Жалолободлик Абдулвоси Абдураҳимов "ҳазил" ортидан умрининг маълум қисмини темир панжара ортида ўтказишга мажбур. (more…)

Самарқандда стадион ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

Самарқандда 2019—2021 йилларда қуриладиган меҳмонхоналарнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мажидовга ...