Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келмоқда

Россиянинг Уфа шаҳрида 44 ёшли тожикистонлик эркак онасининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини рўкач қилиб 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди.

Маълум бўлишича, тожикистонлик Комилжон Турабоев қизнинг оиласининг яқин таниши бўлган. Қиз бўлиб ўтган воқеа ҳақида ўзининг яқин дўсти Исломиддинга айтиб берган. Йигит қизнинг онасини ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга кўндирган.

Шундан сўнг қиз ва унинг сингиллари ижтимоий бошпанага, онаси эса чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасига юборилган.

Қиз, шунингдек, видеомурожаат ёзиб олган бўлиб, унда эркак қизни унинг онасини депортация қилиш билан, сингилларини эса мактабдан ҳайдаш билан қўрқитганини айтган. «Мен ундан қўрқар эдим, лекин оилам учун чидардим», — деган жабрланган қиз видеомурожаатда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олсанг ўзингники…ми?

Инсон бор-ки, тирик жон. Тирик экан, у ер, бу ерга  юради. Демак, атрофга назар солади. Сўнгги вақтларда  шаҳарларимизда қатор тизилиб турган минора кўтармалари кўзингизни ...

Курсдоши билан жанжал уюштирган 17 ёшли қиз жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳар ИИББ тенгдошига оёқ ва қўли билан зарба йўллаган қизнинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда "UzNews.uz" сайти ёзмоқда. Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ...

Ўзбекистонда олий маълумот олиш даражаси африкадагидек бўлиб қолди

Кадрларга муҳтожлик – «кадрларга ташналик»ни кузата туриб, шуни англамоқдаманки, охирги 27 йил мобайнида олий маълумот олишга нисбатан онгли тарзда амалга оширилган чеклов ...