Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом этирмоқда

Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги бугунга қадар қониқарли аҳволда. Шуниндек тўрт кун давомида Америка Овози радиосининг ўзбек ҳизмати  муҳбирларидан бирортаси унинг ёнига келган эмас. Радионинг урду, украин,  курд, рус, эфиопия, сомали, тибет, лаос, мандарин (хитой), покистон, афғонистон, бирма хизматларининг ходимлари Баҳодир Хон Туркистон билан учрашиб, ўзининг илиқ фикрларини айтишиб, ўзбек хизматидаги нохолисликлар ва тарафкашликларни эшитиб, ҳайратланишган. 

Баҳодир Хон Туркистон ўз талаблари бажарилмагунича ўзининг очлик акциясини давом эттиришни ва бу йўлдан бирон қадам ҳам ортга қайтмаслигини билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Хон Туркистон Озодлик ва Америка радиосидаги 10 нафар муҳбирнинг истеъфонисини талаб қилмоқда улар қуйидаги журналистлардир:

Алишер Сиддиқ Озодлик радиосининг ўзбек хизмати директори.

Шуҳрат Бобожонов Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Ҳурмат Бобожонов Озодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Меҳрибон БакиеваОзодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Замира ШукурОзодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Сирожиддин ТолиповОзодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Садриддин АшурОзодлик радиосининг ўзбек хизмати муҳбири.

Севдат ЖейханАмерика овози радиосининг ўзбек хизмати директори.

Малик БобоевАмерика овози радиосининг муҳбири.

Навбаҳор Имамова Америка овози радиоси муҳбири.

Баҳодир Хон Туркистоннинг очлик эълон қилишининг асосий мақсади, Америка Овози ва Озодлик радиоларининг раҳбарларининг ва бир неча журналистларнинг истеъфоси ва бу радиоларда ўзбек халқига хизмат қиладиган ҳақиқий халқпарвар инсонларни келишидир. Ана ўша ўзбек хизматининг янги раҳбарлари бу радиоларни тубдан ислоҳ қилиши, ўзбек мухолифатидаги барча партия, ҳаракат ва шаҳсларга бу радиоларда бирдек сўз бериши, шунингдек радиоларда бирорта партия аъзолари ёки бирорт партиянинг тарафдорлари бу радиоларда ишламаслиги зарурлигини акс холда бу радиоларда тарафкашлик кучайиб кетганини, Баҳодир Хон Туркистон маълум қилмоқда.

«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...

Инерция қачон тўхтайди, ёхуд туҳмат уюштириш шартми?

Ўзбекистон «Бирдамлик» Халк демократик ҳаракати қурултойини ўтказишга жойларда кимлар ва нима учун тўсқинлик қилди? 12-ноябрь куни кеч соат 20-00 ларда менга яшаш жойимдаги ...

Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар

Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар. Дўстлар, ғаниматдур, сайр этинг гулистонлар. Субҳидам тушуб шабнам, бўлди сабзалар хуррам, Гул уза томиб кам-кам ёғди абри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400