Қудратилло Абдуқаҳҳоров америкалик боксчи Луис Коллазони енгиб ғалабага эришди   

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

18 октябрь куни АҚШнинг Филадельфия шаҳида жойлашган «Liacouras Center» аренасида ташкил этилган жангда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам рингга кўтарилди.

Шу куни Абдуқаҳҳоровга собиқ жаҳон чемпиони америкалик Луис Коллазо (39-8, 20 КО) рақиблиқ қилди. Жанг 10 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилганди. 10 раундда рақибнинг қоши ёрилди ва жанг тугашига 38 сония қолганида шифокорлар жангни тўхтатди. Натижада ҳакамлар муддатидан олдин техник очколар ҳисоб китобини тақдим этишди. 99-91, 98-92, 97-93 ҳисоблари билан Абдуқаҳҳоровнинг бир овоздан ғалабаси эълон қилинди ва Абдуқаҳҳоров ўзининг 17-ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар саналади. У 2019 йилнинг 30 март куни Филадельфияда ўтказилган бокс оқшомида япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) мағлуб этиб даъвогарлик мақомини қўлга киритганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонликлар уч ойда салкам 6 трлн сўм пулни банкоматлар орқали нақдлаштирган

Йил бошидан буён АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 млн.тани, миқдори эса 5 трлн 939 327 млн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Ягона ...

Ҳиндистонга кетаётган россия самолёти  ҳам  тошкентга қўнди

Покистон орқали Ҳиндистонга ўтувчи транзит парвозлар тўхтатилгани сабабли Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ...

“у  дунёга-рафиқамга мактублар!”

ТУРКУМИНИНГ БИРИНЧИ ФАСЛИ “Кўп синовларга, ноҳақликларга чидаган эдим, лекин оиламнинг фожеали ҳалокатга учраб, Шаҳид бўлиши  менга нисбатан Синов ҳам, Ноҳақлик ҳам эмас, ...