Туркияда йил бошидан буён 70 нафарга яқин ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида турли сабаблар билан 70 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

Қайд этишларича, ушбу ўлим ҳолатларининг 14 таси Анқара консуллигида рўйхатга олинган бўлса, 50 дан ортиғи Истанбулдаги консуллик томонидан қайд этилган. Хусусан, элчи Алишер Аъзамхўжаевнинг сўзларига кўра, Нодира Қодированинг ўлими — 2019 йил ҳисобидан Анқарада қайд этилган 14-ҳолат эди.

Туркияда вафот этган ўзбекистонликларнинг айримлари Туркиянинг ўзида дафн этилган бўлса, баъзиларининг жасади Ўзбекистонга олиб келинган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари иштирокида Туркияда содир бўлган кўнгилсиз ҳодисалар ҳақида мунтазам ахборот бериб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туянинг думи қачон ерга тегади?

Яқинда уйимиз ёнидаги мактабда бир мажлис бўлди. Мен ҳам бордим. Мажлис ташкилотчилари туман бандлик бўлими экан. Тошкентдан келган йигит банклардан кредит олишда ёрдам ...

Ўзбекистонда расман 1 миллион 391 минг киши ишга муҳтож бўлмоқда

2019 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий ...

Ўзбекистон фуқроси оренбургдаги йтҳда ҳалок бўлди

2019 йил 18 октябрь куни Оренбург вилоятининг Первомайский туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ...