Россияда яшовчи хорижликлар ўз уйларига мигрантларни рўйхатга қўя олади

Россияда истиқомат қилувчи хорижлик фуқаролар мигрантларни ўз уйларига рўйхатга қўйишлари мумкин бўлади. Бу вақтгача, Россияда кўчмас мулкка эга фуқаро фақат ўзини рўйхатга қўйиши мумкин эди, деб “Кун.уз” ёзмоқда.

Россия ҳукумати тасдиқлаган қонун лойиҳасига кўра, мамлакатда истиқомат қилувчи хорижликлар ўзларига тегишли уйларига бошқа хорижлик фуқароларни рўйхатга қўйиш имконига эга бўлади. Бу ҳақда ҳукумат сайтида хабар қилинмоқда.

Шу вақтга қадар, хорижлик фуқаро ўз уйига фақат ўзини рўйхатга қўя олар эди. Агар, у юқори малакали мутахассис бўлса, уйига оила аъзоларини ҳам қўйиши мумкин эди.

«Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларни Россия Федерациясида миграция ҳисобига олиш тўғрисида»ги федерал қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ушбу мазкур енгиллик назарда тутилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда коммунал хизматларни кўрсатиш тизими хусусий сектор субъектларига топширилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини ...

Бош прокуратура:ўзбекистонда диндорларнинг «қора» рўйхати энди йўқ

Бош прокуратура халқ орасида авваллари "қора рўйхат" дея танилган рўйхат энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.  Бу ҳақда Turon24 хабар берди. Фото: Turon24 "Ўзбекистонда диний ...

48 нафар ўзбекистонлик йўловчи қаҳратон совуқдан қутқарилди

26 декабрь куни Ўзбекистондан Россиянинг Красноярск шаҳрига кетаётган шаҳарлараро автобус Кемерова вилояти йўлида бузилиб қолган. Бу ҳақда «Газета Кемерова»га асосланиб ...