Навоийда Nexia портлаб, икки киши ҳалок бўлди

18 октябрь куни соат 06:20да фуқаро С.М. Nexia русумли автомашинани “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида, автомашинага ўрнатилган газ баллон портлаб кетган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида автомашина ҳайдовчиси 1959 йилда туғилган С.М. ва йўловчи 1987 йилда туғилган Р.М. воқеа жойида вафот этишган.

Яна бир йўловчи 1937 йилда туғилган М.Б. оғир тан жароҳати олиб, Конимех тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқондаги махсус коллеж тарбиячиси: “қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини йўқотган”

Қўқон шаҳар махсус енгил саноат коллежидаги жинсий зўравонлик қурбони бўлган деб тахмин қилинаётган ўқувчи қизларнинг аксарияти коллежга келгунига қадар номусини ...

Икром муслимов олий суд раиси ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Сенатининг 23-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди, хусусан, Олий суд раисининг янги ўринбосари тасдиқланди. «Дарё» ...

Покистонда ёнғин оқибатида 500 дан ортиқ мотоцикл ёниб кетди

Покистоннинг Карачи шаҳридаги автотураргоҳда содир бўлган ёнғин оқибатида 500 дан ортиқ мотоцикл, еттита енгил автомобил ва бир автобус ёниб кетди. Миллий ОАВ хабарига кўра, ...