“Она тилимиз — менинг Ватанимдир”

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров она тилимизнинг бетакрорлиги, унинг ўзига хосликларини тадқиқ этиш бўйича доимий изланишда. Яқинда нашр этилган “Тил ва эл” бадиаси сўзимиз исботидир. Устоз билан бўлган суҳбатимиз ҳам бевосита она тилимиз хусусида бўлди. Қуйида адибнинг ана шу фикрлари билан танишишингиз мумкин.

— Ватанимизда нимаики бўлса, халқимиз шунинг ҳаммасини она тилимизда ифода этгандир. Шунинг учун она тилимиз Ватанимизнинг маънавий мужассами ҳисобланади.

Шуни ҳисобга олиб, йигирма йил давомида юртимиздаги кўплаб таниқли тилшунос ва адабиётшунослар қаторида мен ҳам адабий тилимизнинг бойликларини ўрганишга, уларнинг тарихий моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилдим. Бунинг меваси сифатида “Тил ва эл” деган илмий бадиа ёзилди. Шукрки, бу китоб жамоатчилигимиз томонидан яхши кабул қилинди. Ҳозир “Маънавият” нашриётида унинг янги нашри устида иш олиб борилмоқда.

Она тилининг инсон ҳаётида қанчалик юксак ўрин эгаллашини биз, айниқса, улуғ давлат арбоби ва гениал адиб Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётида ва ижодида кўрамиз. Маълумки, Бобур Мирзо умрининг ярмидан кўпини Афғонистон ва Ҳиндистонда яшаб ўтказди. Ватанидан йироқлашган одамларнинг аксарияти она тилидан ҳам узоқлашиб, иккинчи тилда гапирадиган ва ёзадиган бўлиб қоладилар. Улардан фарқли ўлароқ, Мирзо Бобур бошқа мамлакатларда яшаганда ҳам она тилини севиб, соғиниб ва улуғлаб яшади. Масалан, унинг қуйидаги рубоийсини келтириш мумкин:

Кўнгли тилаган муродига етса киши,

Ё барча муродларни тарк этса киши.

Гар бу икки иш муяссар ўлмаса оламда,

Бошин олиб, бир сориға кетса киши.

Бобур Мирзо бошқа юртларга бош олиб кетган вақтда ҳам “Бобурнома”дай буюк асар яратди.

Ҳозирги ёшларимиз она тилига меҳр қўйишда яна кўп нарсани ўрганишлари мумкин. Ахир “Бобурнома” сингари улуғ эпопеяни чет давлатларда яшаб, гўзал туркий (ўзбек) тилда ёзганлари мўъжиза эмасми?!

Истиқлол даврида она тилимиз давлат тили мақомига эришиб, жуда катта тараққиёт даврини бошдан кечирмоқда. Бизнинг тилимизни жаҳоннинг энг илғор мамлакатларида қизиқиб ўрганаётган кўплаб мухлислар бор. Биз бу билан ифтихор қиламиз.

Она тилининг аҳамиятини юксак даражада тушунган Fapб ёзувчиларидан бири Алберь Камю Жазоирда туғилган бўлса-да, ўз она француз тилини мукаммал билиб, уни ҳурмат қилади. Буни унинг қуйидаги машҳур иборасидан ҳам пайқаш қийин эмас: “Француз тили — менинг Ватанимдир”.

Яна Бобур Мирзо мавзусига қайтаман. Ул буюк зот Ҳиндистонда яшаганда она тилини худди Камю айтгандай ўзининг Ватани деб ҳис қилади. Ана шу туйғу таъсирида хорижда яшаганда ҳам, ҳамиша туркий тилда ўйлайди, ёзади ва шу билан гўё ўзини туғилиб ўсган Ватанида яшагандек ҳис қилади.

Мана, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунни байрам шодиёнаси сифатида ўтказмокдамиз. Бу ҳам бир бахт. Она тилимизга аталган чексиз меҳр-муҳаббатимизни нафақат сўзда, балки амалда ҳаётимизнинг барча соҳаларида эъзозлаб яшашга ўрганган одамларгина Бобур Мирзо, Камю каби ўз она тилининг қудратидан тўлиқ фойдалана оладилар. Айниқса, бугунги ёшларимизда мана шундай интилиш ниҳоятда кучли бўлишини чин дилдан истайман.

Бобур ЖАЛОЛОВ оққа кўчирди.

“Маърифат” газетаси, 2010 йил.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда яшаш минимуми 17 фоизга ошди

Қирғизистонда 2021-йилда яшаш минимуми 6268 сомни ташкил қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Ҳисоботга кўра, 2020-йилга нисбатан бу кўрсаткич 17 фоизга ...

Ўзбекистон аҳолиси қозоғистонга қайси мақсадлар учун боришмоқда?

Кейинги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатимиз анча яхшиланди. Айниқса, Қозоғистон Республикаси билан алоқалар фаоллашди. Буни ижобий ҳолат сифатида боҳалаш керак. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400