Билл Клинтоннинг ноутбуки 60,6 минг долларга сотилди

 

Билл Клинтон  Билл Клинтон ўзи президент бўлган вақтда ишлатган компьютер 2014 йил 17 апрель куни онлайн-аукционда сотилди, харидорнинг исми ошкор этилмаяпти. Agence France-Presse’нинг хабар беришича, Клинтон ушбу лэптоп орқали 1998 йили АҚШ тарихидаги биринчи президенти эмейлини ёзган.

Клинтон лэптопдан асосан америкалик астронавтларга хат ёзиш ва суратларни сақлаб қўйиш мақсадида фойдаланган. Президентнинг ёзишмалари ҳам, суратлари ҳам компьютер ички хотирасида сақланиб қолган.

Билл Клинтон фойдаланган ушбу Toshiba Satellite Pro ноутбуки техник томондан ҳеч қандай ўзига хосликка эга эмас, бироқ коллекционерлар учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Исми ошкор этилмаётган шахс томонидан 60 минг 667 долларга сотиб олинган ноутбукни онлайн-аукционга Бостон аукцион уйи қўйган.

Манба: Kun.uz.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбегимнинг шаънига доғ тушмасин!

Кӯпчилик марҳум президент Ислом Каримовнинг тӯнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бӯлган бойликлар ҳақидаги мақолалар илк бор хориж матбуотида ёритилганини яхши эсласа ...

Жорий йилда ўзбекистондан 2863 киши кўчиб кетди

2019 йил январь-март ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони эса 2863 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика ...

Президент томонидан тақдирланган ойбек холбоев фуқароларни пахта теримига мажбуран жалб этгани аниқланди

Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида хабар тарқалди, деб ёзмоқда Меҳнат вазирлиги матбуот ...