Шароф Рашидовда 40 ёшли фуқаро ов қуроли билан бир неча кишига ўқ узди

20 октябрь куни соат тунги 12да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида одам ҳаётига суиқасд қилиш содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

“Тоқчилик” маҳалласида истиқомат қилувчи 40 ёшли фуқаро З.И. 20 ёшли фуқаро Ё.Б. ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб, МЦ 21-12 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани прокуратураси томонидан З.И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро З.И. процессуал тартибда ушланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача журналист айбдор бўлади?

Биз доим маҳаллий журналистларни мавҳум хабар тарқатганликда, бирёқлама маълумотлар берганликда айблаймиз. Ҳамкасбларимни баъзан ўзим ҳам танқид қиламан.  Бундан осони ҳам ...

«ёқмаса, қирғизистонга кўчиб кетинглар!»

Халқимизда «Ҳатто қушнинг ҳам уйи бузилмасин», деган мақол бор. Чумчуқ ҳам тўртта шох-шаббадан қурилган уйчаси бузилса, чириллаб зор йиғлайди. Бошпанасиз қолиб, ўз уйи ўрнига ...

Ўзбекистонда президент тақиқига қарамай ўқитувчилар ҳамон пахта терими ва мажлисларга жалб қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан таъқиқланганига қарамай, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларини пахта ...