Хитой “Ўзбекнефтгаз”га 585 млн доллар кредит берди

22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Ван Яньчжи бошчилигидаги Ипак йўли жамғармаси (Хитой) делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ва истиқболда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, ҳамкорликда нефть ва газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун жорий йилнинг июль ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ипак йўли жамғармаси ўртасида 585 миллион долларга тенг кредит шартномаси имзоланган эди. Октябрь ойи ўрталарида биринчи молиявий транш амалга оширилди.

Учрашувда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш бўйича таклифларни биргаликда тайёрлаш билан бир қаторда энергетика саноатининг барча соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Ипак йўли жамғармаси инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи, савдо ҳамкорлигини ривожлантиришга ёрдам берадиган ва “Бир камар, 21-асрнинг бир йўли” ташаббуси доирасида молиялаштириладиган Хитой инвестиция фондидир.

Ушбу махсус жамғармани ташкил этиш таклифи 2014 йил 8 ноябрда ХХР раиси Си Цзинпин томонидан АТЭС раҳбарлари саммити арафасида бўлиб ўтган «Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш» форумида билдирилган эди.

Жамғарманинг умумий капитали тахминан 40 миллиард долларни ташкил этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иқтисодиётни ривожлантириш учун ўзбекистонда нима ишлаб чиқарган маъқул?

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг қайси тармоқларини ривожлантириш лозимлигини ким ва қандай аниқлайди ва бу борада давлатнинг роли қандай бўлиши керак? Автор: Бехзод Хошимов ...

Меҳнат муҳожирлари ҳар йили ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда

1 август куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили» ...

“қумтор” устидаги жанжаллардан бош вазир истеъфо берди

Қирғизистон Бош вазири Жоормат Оторбаев лавозимидан истеъфога кетишини эълон қилди. Ўз қарорини 23 апрель куни Қирғизистон парламентида эълон қилган Оторбаев бунинг ...