Янгийўлда ҳайдовчиларнинг норозилик намойиши бўлди

22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали туман йўналишсиз такси ҳайдовчиларга нисбатан ҳақоратли мурожаат қилганлиги ҳолати аудио ёзувда тарқалди. 

Тарқатилган аудио ёзув юзасидан 23 октябрь куни соат тахминан 21:30ларда Янгийўл шаҳрида жойлашган ЙҲХБ маъмурий биноси атрофига тахминан 100га яқин йўналишсиз такси ҳайдовчилари изоҳ берилишини сўраб йиғилишган.

Шунда Вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Янгийўл шаҳар ва туман ИИБ раҳбарлари йиғилганлар билан учрашиб, ЙҲХБ катта инспектори У.Замоновга нисбатан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилаётганлигини, барча тўпланган ҳужжатлар прокуратура идораларига юборилиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши тушунтирилганидан сўнг, йиғилганлар тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББ томонидан олиб борилган батафсил текширув ишлари натижаларига кўра, У.Замонов дастлаб мазкур аудио ёзув унга тегишли эмаслигини телеграм ижтимоий тармоғидаги норасмий каналларда хабар қилган бўлса-да, текширув давомида аудио ёзув ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, У.Замонов ўзининг тушунтириш хатида жорий йилнинг 22 октябрь куни телеграмдаги “Водители Янгиюля” номли гуруҳда такси ҳайдовчилари томонидан ЙПХ ходимларини камситувчи постлар тарқатилганидан сўнг, уларга жавобан, ушбу ҳақоратли аудио ёзувни юборганлигини тан олган.

“ЙПХ инспектори ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ўртасида ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар келиб чиқишига ҳамда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганлиги учун, вилоят ИИББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, ЙҲХБ катта инспектори лейтенант У.Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди” дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.

Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари жорий йилнинг 1 октябрь кунидан 23 октябрь кунига қадар, вилоят Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда “Лицениясиз йўловчи ташиш” фаолияти билан шуғулланаётган 56 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириб, автоуловлар жарима майдончасига жойлаштирилган. Ўтказилган “Рейд” тадбирлари давомида лейтенант У. Замонов шахсан иштирок этганлиги аниқланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«сиёсат билан ишинг бўлмасин, давлат ишига аралашма, тинчгина юр!»

«…Шуни эсингдан чиқарма, князь Андрей: агар сен жангда ҳалок бўлсанг, мўйсафид отанг қайғуга қолади… Аммо Николай Болконскийнинг ўғлига номуносиб бирон иш қилсанг, мўйсафид ...

Туркия қозоғистондан турк лицейлари ўқитувчиларини ватанга чиқариб юборишни талаб қилмоқда

Туркия Қозоғистондаги турк лицейларида ишловчи ўқитувчиларни диний уламо Фатхуллоҳ Гулен билан алоқадорликда айбламоқда, уларнинг паспортлари муддатини узайтиришни истамаяти ...

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...