Қорақалпоғистонда севгилисини ўлдирган йигит 12 йилга қамалди

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида шу йил март ойида 24 ёшли А.Тенелбаев ўзининг яхши кўрган қизи 21 ёшли С.Қуралбаевани ўлдирган эди.

Бунга эса С.Қуралбаеванинг бошқа йигитга турмушга чиққани сабаб бўлган. Йигит ва қиз аввал агар бошқа билан турмуш қурса ўз жонига қасд қилишга келишиб олишган эди. Шу сабабдан ҳам С.Қуралбаеванинг бошқа билан турмуш қурганини эшитган А.Тенелбаев Тошкентда ишлаб юрганига қарамай қизнинг олдига келади ва уни пичоқлаб ўлдиради. Шундан сўнг йигит ўзини ҳам пичоқлайди лекин шифокорларнинг саъй ҳаракатлари билан омон қолади.

Шундан сўнг воқеа юзасидан бўлиб ўтган судда А.Тенелбаевга 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда таъқиқланган экстремистик ташкилот номлари рўйхати маълум қилинди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра экстремистик ва террористик деб топилган саҳифалар, каналлар ва номлар ...

Расмий статистика ростми ёки ёлғонми? ёлғон статистикадан ҳукумат ютқазадими ёки халқ?

1986 йил ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси 18 487 минг кишини, Тошкент аҳолиси 2 083 минг кишини ташкил қилган экан. 2018 октябр ойига келиб Ўзбекистон аҳолиси 33 085, 2 минг ...

Олимлар коронавирусга иммунитет қанча узоқ сақланишини аниқлашди

Коронавирусга чалинганларда ундан иммунитет оз вақт сақланиб қолади. Бу эса дунё етакчиларини “иммунитет паспорти” киритиш ғоясини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин. Фото: ...