Самарқандда икки ўқитувчи  танишини ўлдириб, марҳумнинг автомашинаси ичига ўтқазиб кетишди

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 октябрь куни Пайариқ тумани, Накурт маҳалласида касби ўқитувчи бўлган А.С. ва Ҳ.Б. танишлари 35 ёшли ветеренария бўлими ходими У.С. билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолишган. Жанжал вақтида унинг танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдириб қўйишган.

Сўнгра марҳумни ўзига тегишли бўлган автомашинаси ичига ўтқазиб, воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан қотиллик содир этган жиноятчиларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан (“Қасддан одам ўлдириш”) жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жамшид қўчқоров: «бензин нархи ошмади, аксинча арзонлашди»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва бир қатор вазирликлар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ...

Россияда ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир хитой ресторанлари тармоғи директорининг машинасини ўғирлаб кетди

Санкт-Петербург шаҳрининг Адмиралтейский туманида полиция ходимлари чет эл фуқаросининг автомобилини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олди, дея хабар ...

Қирғизистон шимолида кўмир қазиб олувчиларга қарши митинг ўтказишмоқда

Норин вилоятининг Минг Қуш қишлоғида кўмир конларини қазувчиларга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтаяпти. (more…)