Фарғонадаги болалар боғчасининг 11 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди

25 октябрь куни Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган хабарига кўра, Фарғона шаҳар 9-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган 11 нафар тарбияланувчилар 23−24 октябрь кунлари «ўткир диарея» ташҳиси билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Шифохонага ётқизилган тарбияланувчиларда кузатилаётган хасталик аралаш овқатланиш натижасида келиб чиқадиган функционал бузилиш ташхиси қўйилган.

Мазкур муассаса тарбияланувчиларига 2019 йил январь ойидан буён «Аутсорсинг» тизими бўйича «Far G.T.» хусусий корхонаси томонидан маҳсулотлар тайёрланиб келинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширишда оммавий заҳарланиш ҳолати ҳақидаги хабар ўз вақтида берилмаганлиги бўйича мутасадди идораларга хизмат текширувлари тайнланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдан 50 минг долларни туркияга жўнатишмоқчи эди, бироқ…

22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 ...

Чидамадим. айтаман

Ўтган ҳафта ТВни кузатиб, Президент ташаббуси билан нафақат мамлакатимизда, камида яқин қўшни давлатларда эшитадиган қилиб("нет"ни ҳисобга олмаганда) эълон қилиб қўйганимиз - ...

Тожикистон президенти халқни икки йиллик озиқ-овқат захирасини ғамлашга чақирди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан ватандошларига мурожаат қилар экан, бугунги кундаги глобал вазият барча мамлакатлар, ...