Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманлари ҳокимлари ишдан олинди.

Аввалроқ, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиши хабар берилганди. 

Йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларининг амалдаги ҳокимлари масаласи кўриб чиқилиб, улар ишдан олинган.

Бундан ташқари, Китоб туман ҳокими ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қарши шаҳрида Жамшид Фозилов ҳоким сифатида ишлаб келаётганди. Президент 2018 йил декабрида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи якунида ўтказилган видеоселекторда Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозиловнинг фаолиятини жиддий танқид қилган, Қарши шаҳри «тўртлиги» жиддий огоҳлантирилганди.

Чироқчи туманида эса Рустам Жўрақобилов ҳоким эди. У бу лавозимда 2017 йилнинг 16 мартидан бери ишлаётганди.

Миришкор туманининг эндиликда собиқ ҳокими Равшан Комилов ҳам лавозимига 2017 йилнинг 16 мартида тайинланган. У бундан аввал Чироқчи тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган.

Ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Китоб тумани собиқ ҳокими Рустам Саъдуллаев 2017 йил апрель ойида бу лавозимни эгаллаганди.

 Аввалроқ, Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бирлашган араб амирликларининг президенти вафот этди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зайд Ал Наҳайян вафот этди. Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, президент анчадан бери касал бўлган. Бирлашган Араб ...

Бмт раҳбари путинни украинага ҳужум қилишни бас қилишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги ҳарбий ҳужумини тўхтатишга чақирди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Украина атрофидаги вазиятни муҳокама ...

Қуддус исроил пойтахти, деди трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп баёнот берди: "Қуддусни Исроил пойтахти дея расман тан оладиган вақт етиб келди". (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400