Оренбург темир йўли яқинида ўзбекистонлик ҳушсиз ҳолда топилди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.Р. нинг 16 октябрь куни топилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳамюртимиз Сол-Илецк шаҳри марказий шифохонасига жойлаштирилган эди. 21 октябрь куни юртдошимиз ушбу тиббиёт муассасасида вафот этди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Марҳумнинг яқинларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилди.

25 октябрь куни ҳамюртимизнинг жасади Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга юборилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суперлига ўйинида ўзбекистон байроғи оёғости қилинди

Суперлига 1-туридан ўрин олган ва 10 март куни ўтказилган «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан кейин нохуш воқеалар юз берди, деб ёзади «Трибуна.уз» сайти. Намангандаги ...

Украинада 5 миллион киши қочқин бўлиши мумкин

АҚШ ҳарбийлари ва разведкаси расмийларининг ҳисоб-китобларига кўра, агар Россия Украинага бостириб кирса, 50 минг киши ҳалок бўлиб, 5 миллион киши қочқинга айланади. АҚШ ...

Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди

Хиванинг Ичан-қалъага кириладиган қадимий дарвозаларига турникет ўрнатилди, деб хабар бермоқда “Анҳор.уз”. Энди Ичан-қалъага кириш учун 10 минг сўм тўлаш керак. Хабарда ...