Хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар тўлов эвазига иш стажи олиши мумкин

Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳам эндиликда пенсия тўланиши мумкин. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Пенсия жамғармасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар ҳамда жойларда аҳоли билан ўтказилган сайёр учрашувларда билдирилган таклиф ва эътирозларни инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 889-сон қарори билан, «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловлари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2016 йил 22 февралдаги 46-сон Қарорига мувофиқ тасдиқланган Низомининг 9-бандига ўзгартириш киритилди.

Ушбу ўзгаришга асосан, эндиликда чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида Пенсия жамғармасига тўловлар (ягона ижтимоий тўлов)ни амалга ошириш орқали иш стажига эга бўлишлари мумкин (аввалги тартиб бўйича ушбу муддат уч ойни ташкил этар эди).

Яъни, чет элда ишлаган фуқаро чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади ва бир йиллик даври учун ҳисоблаш базавий миқдорининг 4,5 баробари (223000 х 4,5 = 1 003 500 сўм) миқдорида ягона ижтимоий тўлов амалга ошириш орқали бир йиллик иш стажига эга бўлиши мумкин. Ушбу иш стажлари келгусида пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Топталаётган ҳақиқат қачон тикланади?

Зафар Хандамов Биз янги даврда, XXI асрнинг 18-йилида яшаяпмиз. СССР таркибидан чиққанимизга, Мустақил бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт ўтди. Сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ...

Фарзандларим нарса сотишимни ёқтиришмайди. бундан ор қилишади

Рихсихон ая Нурмуҳаммедова 76 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. Нафақага чиққан бўлишига қарамай, қарийб ўттиз йилдан бери сотувчилик қилади. Очиғини айтганда йўл “ёқасида” ...

Ўзбекистонда мактабни олтин медаль билан битирган ўқувчиларга отмга кириш имтиҳонида имтиёз берилмайди

Бир неча кун аввал Ўзбекистонда мактаб ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар берилиши ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг айрим ...