Навоийда тўрт киши газдан заҳарланди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий вилояти «Навоийазот» АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятда жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Токсикология бўлимига ётқизилган.

Шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи баҳоланиб, уларга замонавий даволаш стандартлари бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, беморларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда 200га яқин кончи норозилик акциясини ўтказмоқда

Қарағанда вилоятидаги конда тунги сменада ишлаган 200га яқин кончи смена вақти туганидан сўнг 11 декабрь куни эрталаб юқорига чиқишни истамади. Норозилик акцияси ўтаётган ...

Тожикистонда фоҳишалар нарҳи 25-30% арзонлади

Тожикистонда сўнги йилларда жинсий ҳизмат кўрсатувчиларнинг нарҳи 25-30% арзонлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг маълумотига қараганда, бунга интим  ҳизматдан фойдаланган ...

Ўзбекистонда ёшлар иш қидирмай қўйган, чунки улар иш тополмаслигига ишонади

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси тайёрлаган ҳисоботда Ўзбекистон муайян соҳалар, хусусан бандлик, тадбиркорлик, экспорт ва энергосамарадорлик каби йўналишларни ...