Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Бугун, 29 октябрь куни генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар бермоқда.

Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа идоралари раҳбарлари 2020 йилга мўлжалланган икки давлат Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасини имзоладилар.

30 октябрь куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир келиб кетинг, бозоримизга йўғей, мактабимизга! қамашидаги “музлаган” мактаб ҳақида аччиқ ҳақиқатлар

  Қамаши туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иншоларида бу сўзларни тез-тез такрорлайдиган бўлишди. Нега деганда, 2002 йилда қурилган замонавий мактаб ...

Шомурод донаев ишдан олинди, туймаевга нисбатан жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Шомурод Холбоевич Донаев лавозимидан озод этилди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хабарига кўра, Бош вазир Абдулла ...

Президент шавкат мирзиёев францияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400