Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди.

Уильям Зейтцнинг сўзларига кўра, миллий ва халқаро миқёсда ҳар жиҳатдан қашшоқлик даражаси қисқариб бормоқда экан.

“Қашшоқликда яшаётганларнинг улуши кам ва муҳими шундаки, минтақада аҳолининг ўсиши тез давом этмоқда, ҳатто қашшоқликда яшаётганларнинг мутлақ сони ҳам қисқарган. Бу жуда катта муваффақият. Аммо бизда битта муаммо бор: ривожланиш суръати минтақада секинлашмоқда”, деди у.

Уильям Зейтцнинг сўзларига кўра, бугунги кунда даромадлар аввалгидай тез ўсмаяпти ва бу пасайиш Марказий Осиёда қашшоқликка барҳам берадиган кун билан боғланиб қолмоқда.

«Минтақада қашшоқликнинг энг юқори кўрсаткичи Қирғизистон Республикаси ва Тожикистоннинг чекка ҳудудларида ва маълум даражада Ўзбекистонда мавжуд. Қозоғистон эса Марказий Осиёда камбағаллик даражаси билан энг паст кўрсаткичга эга, аммо шундай бўлсада, 2013 йилдаги даражадан ҳам пастроқ бўлиши учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқа. Ўшандан буён, Қозоғистондаги қашшоқлик даражаси олти фоиздан юқори бўлиб қолган”, – дея қўшимча қилди Зейтц.

Унинг яна қўшимча қилиб таъкидлашига кўра, Марказий Осиёда қашшоқлик кўп жиҳатдан «қишлоқлар/шаҳарлар» ва «мамлакатлар» феномени билан бир хил ҳисобланади.

«Ўрта синфнинг катта қисми жойлашган минтақада учта йирик иқтисодий фаолият маркази мавжуд бўлиб, булар: Тошкент, Олмаота ва Нур-Султон. Шунингдек, Бишкек ва Душанбе ҳам маҳаллий даражада, Қирғизистон ва Тожикистоннинг қолган қисмига қараганда анча гуллаб-яшнаётган ҳудудлардандир», деди Зейтц.

«Жаҳон Банкининг (ЖБ) Марказий Осиёда қашшоқликни ўлчаш борасидаги ишларига келсак, Жаҳон банки одамлардан истеъмол қилаётган ёки сотиб олаётган барча товарлар ва хизматлар тўғрисида хабар беришларини сўраб, миллий репрезентатив сўровларидан бошлайди. Ушбу маълумотларга асосланиб, биз сўровда ҳар бир оиланинг умумий бюджетини ҳисоблаймиз», дея изоҳлади Уильям Зейтц.

Кейин, ЖБ оилада яшайдиган одамларнинг сонини таҳрир қилиб, истеъмол нархларини миллий индексидан фойдаланган ҳолда, инфляцияни ҳисобга олади ва мамлакатлар ўртасидаги яшаш нархларидаги тафовутни (ҳарид қилиш қобилияти паритетини таҳрир қилиш коеффициенти (ҲҚҚП) ёрдамида) таҳрирлаб чиқади.

“Бундай процедура, кейинчалик биз фойдаланадиган камбағаллик чегарасидан юқори ёки ундан паст бўлган одамлар сонини ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Қозоғистон каби, ўртача даромаддан юқори даражали бўлган мамлакатлар учун биз 2011 йилдаги ҲҚҚП ҳисобида, кунига бир киши учун 5,5 АҚШ доллари чегарасидаги миқдоридан фойдаланамиз. Қирғизистон каби кам даромадли мамлакатларда, биз кунига бир киши учун 3,2 доллар чегараси миқдоридан фойдаланамиз», деди у.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олий суд гулнора каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ...

Ўзбекистонда шифокорни қасддан алдаб чақирган фуқаро 669 000 сўмгача жарима тўлайди

Шифокорни чақириш шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлганда амалга оширилади. Ушбу хизматдан туну кун фойдаланиш мумкин.  Шифокорни шошилинч равишда чақириш учун ...

Акс-садо: “уларнинг тириклайин ёнишига амалдорларни айбдор деб биламан”

"Азага борган хотин ўз дардини айтиб йиғлайди" дейишади. Бугун мен ҳам Қоғоғистонда вафот этган йигитларнинг азасида ўз дардимни айтиб олай. Балки нотўғри ўйлаётгандирман. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400