1 ноябрдан Ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, алкогол маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланган.

Хусусан, 2019 йил 1 ноябрдан бир литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх мос равишда қуйидагича белгиланди:

вино — 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);

коньяк — 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);

ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар — 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йоркда ўзбек миллий нонвойхонаси очилди

Ўзбекистонлик йигитлар Нью-Йоркнинг Бруклин туманида миллий нонвойхона очишди.  Нонвой Нью-Йорк аҳлига салом йўллар экан, тандирдан энди узилган Тошкент кесма патирини ...

Ўзбекистонда пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга бепул 50 бош парранда берилади

Ўзбекистон вилоятларида пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб берилади. Бу ҳақда ...

Ўзбекистон қирғизистонда тўққизта корхона очади

Ўзбекистонда Қирғизистонда автоуловларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, пластик қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар бўйича тўққизта корхона ...