Туркманистоннинг янги президенти ҳукуматини истеъфога чиқарди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов собиқ вазирлар маҳкамасини ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонини имзолади.

Туркманистоннинг янги раҳбари бу ҳақда президент инаугурацияси ҳамда фахрий қоровул ва ҳарбий қисмлар парадидан сўнг маълум қилди.

“Нейтральный Туркменистан” газетаси хабарига кўра, президент Сердар Бердимуҳамедов параддан сўнг расмий вазифаларини бажариш учун Ўғузхон саройига жўнаб кетган.

“Туркманистон Конституциясига биноан Давлат раҳбари ҳукумат аъзоларининг тўлиқ ваколатларини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади, уларга Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини шакллантирилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом эттиришни буюрди”, — дейилади хабарда.

12-март куни Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтди. Президентлик учун 9 нафар сиёсий номзод даъвогарлик қилди. Сайловда Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳаммедов 72,97 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Туркманистон Президенти етти йил муддатга сайланади ва қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз фаолиятини бошлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек сўми қадрсизланишда давом этмоқда

Мамлакатимизда чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қиймати ошишда давом этаётир. Марказий банкнинг хабарига кўра, банклар бугун, яъни 26.02.2018 йилда 1 АҚШ долларини ...

Грузия банки payme’нинг назорат пакетини 5,5 млн долларга сотиб олди 

Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда банк маълумотига таяниб ...

Салом самадов,  шавкат раҳматов ўрнига тошкент вилояти бош прокурори лавозимини эгаллади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 15 октябрдаги буйруғига асосан Самадов Салом Исматович Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400