Полиция Москвага кириш йўлларини назорат остига олди

Кейинги суткада Россияда ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 1667 та ҳолат қайд этилди, жами ҳолатлар сони 13,5 мингдан ошди, 100дан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп бемор Москвада аниқланган – 9 мингга яқин.


Москвадаги барча кириш йўлларида транспорт ҳаракатини назорат қилаётган полициячилар навбатчилик қилмоқда, деб маълум қилди Москва ИИВ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Владимир Васенин. Улар транпсорт эгаларидан Москвага кириш сабабини аниқлашмоқда.

«Ҳозирда полиция ходимлари куну тун пойтахтнинг барча районларида навбатчилик қилмоқда. Бундан ташқари, шаҳарга кирувчи барча йўлларда автоинспекция ходимлари транспорт ҳаракатланишини назорат қилмоқда»,— деди Владимир Васенин.

Чекловлар коронавирус тарқалиши сабабли жорий этилмоқда. Кейинги суткада Россияда ушбу касалликка чалиниш билан боғлиқ 1667 та ҳолат қайд этилди, жами ҳолатлар сони 13,5 мингдан ошди, 100дан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп бемор Москвада аниқланган – 9 мингга яқин.

Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда рухсатнома билан юриш режими жорий этилишини эълон қилганди.

https://kun.uz/90569934 Полиция Москвага кириш йўлларини назорат остига олди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркиядаги ўзбеклар: террор гумондорими ёки қурбони?

Қаршида шу йил июнида Туркиядан депортация қилинган 38 ёшли Эркин Авазов устидан маҳкама жараёни бошланган. (more…)

Бойсунда замонавий сайёҳлик маркази бунёд этилади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади. Бу ҳақда ...

Қаршида“evro engineering” компанияси  ишчиларининг маоши ўғирланди

2018 йил 6 сентябр куни номаълум шахс Қарши шаҳрида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводида қурилиш ишларини олиб бораётган “Evro Engineering” компаниясининг хизмат хонаси ...