Тошкент тиббиёт академиясида илк 11 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирусга чалинган 11 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди

“Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, 7 нафари “Ботаника” санаторийсига, қолган 4 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига жойлаштирилган. Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан тузалганлар жами 225 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 5 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor  

Нуруллоҳ Шарипов

https://qalampir.uz/news/toshkent-tibbiyet-akademiyasida-ilk-11-nafar-bemor-koronavirusdan-tuzaldi-17840

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Youtube᾽да роликларни томоша қилиб, фарзандини дунёга келтиришга уринган 26 ёшли аёл вафот этди

Ҳиндистонда YouTube᾽да жойлаштирилган роликларни томоша қилиб, уй шароитида фарзандини дунёга келтиришга уринган 26 яшар аёл вафот этди, Бу ҳақда Hindustan Timesга таяниб ...

Шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқарган ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди

Муҳаммаджон жарроҳлик амалиётидан сўнг Бир ярим ойлик МуҳаммаджонРашидовни жарроҳлик операциясидан сўнг “ўлди” деб, яқинларига топширган дўхтирлар ҳаракати устидан Қашқадарё ...

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий суғурта тизими жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий суғурта тизими босқичма-босқич жорий этилади. Мазкур тизимни молиявий ...