Коронавирус хавфи: Постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?

Коронавирус хавфи: Постларда нега қуролланган ҳарбийлар турибди?

Ўзбекистонда коронавирусга қарши чора-тадбирлар доирасида қатор шаҳарлар ёпилиб, назорат постлари ўрнатилди. Уларга қўриқлаш учун қуролли ҳарбийлар жойлаштирилди.

Постларда қуролли аскарларнинг туриши аҳоли орасида ваҳимага сабаб бўлиб, “бизда уруш бўлмаяптику, нега постларда қуролланган ҳарбийлар туришибди?” деган саволлар пайдо бўлди.

Бу саволга Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб берди.

“Ушбу зарурат, республикамиз ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касалликнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб кетишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир.

Бу ҳолатни нормал қабул қилишни ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёндашишингизни маслаҳат берган бўлардик”, деди Ғиёсов.

Аввалроқ, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ кучайтирилган карантин чоралари 10 майга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 1565 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 225  нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев

 

https://qalampir.uz/news/koronavirus-khavfi-postlarda-nega-k-urollangan-%D2%B3arbiylar-turibdi-17870

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулзамон акбар: бизга интернетнинг тезлиги зарур

 21 –аср ўзининг энг янги, ўта шов –шувли ихтиролари, технологиялари  билан ҳали, унчалик кўзга ташланиб улгурмади. Бизнинг ҳар қалай, унчалик  ўта муҳим янгиликлар кўзимизга ...

Август ойида ўзбекистонда нархлар неча фоизга ошди?

Жорий йилнинг августида истеъмол бозоридаги ўртача нархлар даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ...

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси тўғрисидаги шартномани ратификациялади

ҚР Парламенти уч ўқишда қирғиз-ўзбек давлат чегараси ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. (more…)