Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳукуматнинг 2019 йил 28 январдаги 63-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади.

Унга кўра, якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга;

даромади юқори бўлмаган (бир ойдаги жами даромади ҳар бир оила аъзосига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (ҳисоблашнинг базавий  миқдори 3 бараваригача тўғри келадиган) оилаларга;

чин етимлар, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга;

техноген (кучки, сел келиши) хавф юқори бўлган ҳудудларда, шунингдек, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида жойлашган ва бузилишига тушган уй-жой ва мулкдорлар эгаларига;

узоқ ва чекка қишлоқ (овул) аҳоли пунктларида истиқомат қиладиган фуқароларга ҳамда узоқ ҳудудларда янгидан ташкил этиладиган аҳоли пунктларида яшаш истагини билдирадиган фуқароларга;

алоҳида Ҳукумат қарорлари асосида белгилаб берилган давлат органларининг давлат хизматчиларига берилади.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

 

https://kun.uz/news/2020/04/22/yakka-tartibda-uy-joy-qurish-uchun-yer-uchastkalari-berish-tartibiga-ozgartirish-kiritiladi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Н.м.рауфхон: лотинчани мукаммалаштириш, бу сафар шошмайлик

Лотинча ўзбек ёзувини мукаммаллаштиришга ҳаракат бўлаётганини ўқиб қолдим. Яхши гап. Жудаям керак. Лекин энди бу сафар шошмайлик, барча таклиф-мулоҳазани ҳисобга олайлик. ...

Ҳукумат талабларимизни бажармагунча гаровдаги аскарлар қўйиб юборилмайди

«Ҳукумат бизнинг талабларни бажармади, демак, биз бу ердаги аскарларни қўйиб юбормаймиз»,- деди Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов. Унинг журналистларга берган ...

Зиёлилар маддоҳликни касб қилса…

Сурат nurullohuz.com сайтидан олинди "Битта муштга айланмай, биз дастмиз ёлғиз-ёлғиз, Тӯзим косаси янглиғ тӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз. Турку Турон тиклангай, ӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз, ...