Трамп АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолади

АҚШга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш 60 кун амал қилади, у коронавирус сабабли иш жойидан маҳрум бўлган америкаликларни ҳимоялашга имкон беради. Чекловлар тиббиётчилар ва коронавирусга қарши курашда ёрдами зарур бўлган бошқа ишчиларга тааллуқли бўлмайди.

Фото: Alex Brandon / AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги брифингда мамлакатга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш ҳақидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

“Бу жамиятнинг барча қатламларига мансуб ишсиз америкаликларнинг иш ўринларига навбатда биринчи бўлишларини кафолатлайди. Бу жуда муҳимдир. Агар вирус сабабли ишдан бўшатилган америкаликлар хориждан келган янги ишчи иммигрантлар билан алмаштирилганда нотўғри ва адолатсиз бўларди”, деб айтган Трамп. Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу чора АҚШга тиббий ресурсларни тежашга ёрдам беради.

Фармон коронавирус сабабли юзага келган инқироз шароитида америкаликларга иш ўринларини кафолатлаш учун хорижликларга камида 60 кунга грин-карталар берилишини тўхтатишни кўзда тутади.

“Танаффус 60 кун амал қилади ва маъмурият ушбу чекловларни ўзгартириш ёки узайтириш учун меҳнат бозори ортидан кузатишни давом эттиради”, деб қўшимча қилган Трамп.

Таъкидланишича, ушбу чекловлар тиббиётчилар ва коронавирусга қарши курашда ёрдами керак бўладиган бошқа ишчилар, АҚШ фуқароларининг турмуш ўртоқлари ва балоғатга етмаган фарзандлари ҳамда “баъзи бошқа хорижликлар”га тааллуқли бўлмайди.

Бу чоранинг мақсадга мувофиқлиги исботи сифатида USA Today нашри ва Ipsos тадқиқот компанияси яқинда ўтказган сўровнома натижалари келтирилган. Уларга кўра, иммиграциянинг вақтинча тўхтатилишини 80 фоиз америкаликлар қўллаб-қувватлайди.

Трамп АҚШга иммигрантлар оқимини тўхтатмоқчилигини 21 апрелда маълум қилганди.

https://kun.uz/news/2020/04/23/tramp-aqshga-immigratsiyani-vaqtincha-toxtatish-haqidagi-farmonni-imzoladi

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Прокурорнинг ваъдасига ишониб ўзбекистонга қайтган қидирувдаги диндорлар аэропортда қўлга олинди

Ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар Тошкент аэропортида. 2018, 28 май. Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ...

Қозоқ парламенти пойтахтни нурсултон деб ўзгартиришни маъқуллади

Қозоғистон парламенти депутатлари иккинчи, якуний ўқишда пойтахтни Назарбаев шарафига Нурсултон деб номлаш тўғрисидаги Конституцияга тузатишларни қабул қилди. Бу ҳақда РИА ...

Норов ўзбекистон ва ақш муносабатларидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирди

ШҲТ Бош котиби, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбари Владимир Норов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланаётгани ҳақида гапирди. ...