Дарсликлар ҳам реклама “доска”сига айланадими?

 

дарслик  Қирғизистонда мактаб дарсликларида реклама учун жой ажратишни мўлжаллашмоқда. «Вечерний Бишкек» хабарига кўра, ушбу ташаббус «ёшлар парламенти»  аъзоларидан чиққан.

«Ёшлар парламенти» аъзоси Нурсултон Абдуҳалимовнинг фикрига кўра, реклама учун дарсликнинг боши ёки охиридаги беш саҳифани реклама учун ажратиш мумкин ва шу йўл билан янги дарсликларни чоп этиш учун керак бўладиган маблағни топса бўлар экан. Ёш фаоллар мазкур ташаббусларини тадбиркорлар қўллаб-қувватлайдилар деган умиддалар.

«Ёшлар парламенти»нинг дарсликларда реклама чоп этиш ғояси таълим вазирлигининг дарсликлардан фойдаланганлик учун ўқувчилардан ижара пули олиш ҳақидаги ташаббусига жавобан янгради. Бу ташаббус орқали фаоллар вазирлик таклифига қарши эканликларини намоён этмоқдалар. Яъни улар қишлоқ жойлардаги кам таъминланган оилалар ўз болалари дарсликни ижарага олиши учун пул тўлай олмасликларини таъкидлашмоқда.

«Биз бошқа муқобил йўлни, ҳукумат ва бизнес ҳамжамиятининг ўзаро муносабатларига асосланган йўлни таклиф қилмоқдамиз», – дейди «Ёшлар парламенти» аъзоси Нурсултон Абдуҳалимов.

Ўз навбатида «ёшлар парламенти» бутун Қирғизистонни қамраб олган тадқиқот натижаларини маълум қилган. Унга кўра жойларда ўқув дарсликлари етишмаслиги кузатилмоқда. Сўровда иштирок этган ўқувчиларнинг 80 фоизи мазкур муаммо юзасидан шикоят қилган. Айниқса, мактабларда замонавий дарсликлар етишмаяпти. Фойдаланилаётган  адабиётлар орасида совет даврида чоп этилган китоблар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг мартида Қирғизистон таълим вазирлиги дарсликлардан фойдаланганлик учун ҳақ олишни назарда тутувчи лойиҳани эълон қилганди. Шундан сўнг амалдорлар ўқувчилардан ҳар бир дарслик учун йилига 25 қирғиз сўми миқдорида ижара пули йиғишни режалаштиришган. Бироқ, кам таъминланганлар, яъни кўп болали оилалар, боқувчисини йўқотганлар, имконияти чекланган болалар учун дарсликларни бепул  тарқатишга қарор қилишган.

Шунга ўхшаш тизим мамлакатда 1996-2006 йилларда ҳам жорий этилган. Айни вақтда, Қирғизистон Адлия вазирлиги ҳам ушбу таклифга қарши чиқмоқда.  Ҳуқуқшунослар таълим вазирлиги таклиф қилаётган мазкур тизим таълимнинг бепуллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга мутлақо зид эканлигини  таъкидлашмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш. Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, ...

Қирғизистондаги кафеда портлаш оқибатида уч ўзбекистонлик жароҳатланди

Дастлабки тахминга кўра, новвойхонада газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш юз берган Қўчқор-Ота шаҳридаги кафелардан бирида газ баллони портлаши оқибатида тўрт киши ...

Қозоғистонда табиий паркни президентнинг рафиқаси номи билан номлашади

Ақмола вилоятининг Ақкўл туманида «Сара Назарбоева номидаги» табиий парк лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар берди, сешанба куни, ички сиёсат бошқармасининг минтақавий ...