Ўзбекистоннинг олтин экспорти ўзгаришсиз қолди

Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтин улуши 29,8 фоизга тенг бўлди

Фото: Lisi Niesner/Bloomberg Markets

2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистон 1,005 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, 2019 йил январь-март ойларига нисбатан ўсиш 1,7 фоизни ташкил этди. 2020 йил январь-март ойларида Ўзбекистоннинг экспорт таркибида олтиннинг улуши 29,8 фоизга тенг бўлди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини оширди. Олтин экспорти 2015 йилда 823,9 миллион доллардан, 2016 йилда 738,2 миллион доллардан, 2017 йилда 1,6 миллиард доллардан, 2018 йилда 2,91 миллиард доллардан ва 2019 йилда 4,9 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди.

Бундан олдин, Ўзбекистон икки ойда 1 млрд долларлик олтин сотгани хабар қилинганди.

 

https://kun.uz/news/2020/04/22/ozbekistonning-oltin-eksporti-ozgarishsiz-qoldi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гўшт 43000, гуруч 13000, помидор 7000, тухум 750 сўм

Пойтахтнинг "Фарҳод", "Миробод" деҳқон бозорларида 1 кг. помидор 3000 сўмдан 7000 сўмгача сотилаётган бўлса, "Қўйлиқ" деҳқон бозоридан ушбу маҳсулотни 2000 сўмдан, "Юнусобод" ...

Намунали уйимиз ташвиши тинкамизни қуритди

2014 йил Жиззах вилояти “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси томонидан Зомин туманидаги Қизилсой массивида уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш ...