Путин Россия фуқаролигини олишни осонлаштирмоқда, Мирзиёев Ӯзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирмоқда, ҳозирча фақат қоғозда.

Путин Россия фуқаролигини олишни осонлаштирмоқда, Мирзиёев Ӯзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирмоқда, ҳозирча фақат қоғозда.

 

Россия президенти Владимир Путин Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонунга имзо чекди. Ушбу қонун ҳужжати Ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон қилинди. http://publication.pravo.gov.ru/Document/View/0001202004240038?index=4&rangeSize=1

Ҳужжат чет эл фуқароларига олдинги фуқаролигидан воз кечмасдан Россия фуқаролигини олиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, Белорусия, Қозоғистон, Молдова ва Украина фуқаролари Россияда беш йил яшамасдан Россия фуқаролигини олишлари мумкин.

Шунингдек, Россия фуқаросига турмушга чиққан ёки уйланган ҳамда Россияда доимий яшайдиган чет элликлар ҳам соддалаштирилган тартибда Россия Федерацияси фуқаролигини олишлари мумкин.

Президент, шунингдек, Россия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилган ДХР ва ЛХР аҳолисига 3500 рубл миқдорида давлат божини тўлашдан озод қилинган қонунга имзо чекди, деб ёзади Meduza нашри. https://meduza.io/amp/news/2020/04/24/putin-podpisal-zakon-ob-uproschenii-polucheniya-rossiyskogo-grazhdanstva-teper-dlya-etogo-ne-nado-budet-otkazyvatsya-ot-inostrannogo

Маълумот учун: Ӯзбекистонда СССР парчалангандан кейин фуқаролигини йӯқотган ва автоматик равишда фуқаролиги йӯқ шахсга айланиб қолганларнинг катта қисми ҳалигача фуқаролик ололмай сарсону саргардон ҳолда яшамоқда.

Фуқаролиги йӯқ шахслар орасида ҳатто 30 ва ундан кӯп йилдан бери Ӯзбекистонда яшаб келаётган шахслар бор.

Расмий маълумотларга кўра 1991 йилдан 2007 йилгача 482 киши Ўзбекистон фуқаролигини олган. Сўнгра 2016 йил декабргача ҳеч кимга фуқаролик берилмаган.

2017 йилдан 2019 йилнинг октябрь ойигача 8 минг киши Ўзбекистон паспортини олган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда фуқаролиги бўлмаган 95 857 киши истиқомат қилади. Бу Марказий Осиё минтақасида яшайдиган шундай шахслар умумий сонининг 78,5%и деганидир.

2020 йил 13 мартда «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» қонун қабул қилинган. https://lex.uz/docs/4761984

Мазкур қонуннинг 6-моддасида
Ўзбекистон ҳудудига 1995 йил 1 январга қадар доимий яшаш учун келган шахсларнинг фуқаролигини тан олиш кўзда тутилган.

Расмийлар ушбу модда 49228 нафар, яъни фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг 50,6 фоизи фуқаролик олиши учун асос бўлишини таъкидлаган. https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/uzbekiston_fuqaroligini_olish_tartib-taomilida_nimalar_uzgaradi
Бироқ шу кунга қадар ҳеч қандай қувончли хабар йӯқ. Ӯзбекистон бу соҳада ҳам ҳамон қолоқ даражада қолмоқда.

Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исроил жосус-йўлдошни ер орбитасига олиб чиқди

   Исроил мудофаа вазирлиги «Офек-10» разведкачи сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди, дея хабар бермоқда Jerusalem Post нашри. «Офек-10» Тель-Авивдан жанубда жойлашган ...

Мўйноқда ёпиқ сузиш ҳавзаси ва спорт зали қурилиб, унга 5,7 миллиард сўм сарфланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани марказида 18×36 ўлчамдаги замонавий спорт зали ҳамда 25×11 ўлчамдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар ...

Бердимуҳамедовнинг ўғли президентликка даъвогарлик қилмоқда

Туркманистон Демократик партияси президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердарни мамлакатдаги муҳим сиёсий лавозимга номзод қилиб кўрсатди. Бу ҳақдаги қарор партиянинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400