Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра 34,03 млн кишини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, йил бошидан доимий аҳоли сони 131,6 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.

Дастлабки маълумотларга асосан, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра республика доимий аҳолиси сонининг 30,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Улуғбек расадхонасида қандай жиҳозлардан фойдаланилган?

Темурийлар даврида Самарқандда турли соҳалардаги каби астрономияда ҳам изланишлар олиб борилмоқда эди. Бир гуруҳ мунажжимларнинг ана шундай илмий фаолияти Мирзо Улуғбекнинг ...

Бош прокуратура: «2017 йилда 51 260 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилган»

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродовнинг ҳисоботи эшитилди.  ...

Миб 15 йил аввал ўлган одамга қарзини тўлаш ҳақида огоҳлантириш жўнатди

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Мажбурий ижро бюроси Дукат МФЙда яшаган Марҳабат Эшматова номига электр ва газдан қарзи борлиги ҳақида огоҳлантириш хати юборди. Марҳабат ...