Адиб ўлди, аммо унинг асарлари ўлмайди!..

 

 Маркес Адиблар борки,  ўнлаб китоблари  чоп этилган бўлса-да, асарлари пештахталарда сарғайиб ётади. Адиблар борки, асарлари ҳали қўлёзма  пайтидаёқ  ўқувчиларнинг қўлларига етиб, қалблари, шуурларига чуқур сингиб  боради. Чинакам истеъдодли  ижодкорларнинг асарлари ўз миллатининггина эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулкига айланиб қолади. Бироқ, бундай бахт камдан-кам  ижодкорларгагина насиб этади. Маркес  ана  шундай бахтга мушарраф бўлган ижодкорларнинг бири бўлиб тарихда қолди…

    Колумбиялик ёзувчи, адабиёт соҳасидаги Нобель мукофоти соҳиби Габриэль Гарсиа Маркес 17 апрель куни 87 ёшида буйрак хасталиги ва унинг асорати натижасида бу ёруғ оламни тарк  этди.

Бироқ, адибнинг ўлимидан сўнг унинг  асарлари қадри янаям ошди. Жумладан,  Москвада  Маркеснинг китоблари савдоси икки мартага ўсди. Бу ҳақда, Россия пойтахтидаги китоб дўконлари вакилларига асосланиб, «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Сўнгги бир ҳафта давомида Маркес китоблари савдоси икки мартага кўпайди. Энг кўп «Ёлғизликнинг юз йили», «Вабо ва муҳаббат», «Полковникка ҳеч ким ёзмайди», «Бузрукнинг кузи» асарлари сотилмоқда», – дея  ушбу хабарни тасдиқлади Москвадаги «Библио-Глобус» савдо уйи вакили.

Ozon.ru онлайн-дўкони вакили Алексей Кузменко ҳам  ёзувчининг ўлимидан сўнг унинг асарлари савдоси 100 фоизга ўсганлигини таъкидлаган.

Абадиятга рихлат қилган Габриэль Гарсиа Маркеснинг  кўҳна дунё фалсафаларини ўзига хос тарзда ифода этувчи ўлмас асарлари  ҳали  яна қанча-қанча йиллар ўтса-да, худди ҳозиргидек  ўқувчиларни   ўзига ром этиб туришига шубҳа йўқ.  Негаки,  у  “асар”лари ўзидан олдин ўлган  “адиб”лар сирасидан эмас.  У – миллионлаб, балки миллиардлаб  адабиёт ихлосмандларининг қалбини забт этган ва тириклигидаёқ   асарлари ила ўзига ҳайкал қўя олган  Габриэль Гарсиа Маркесдир!..

Мулкдор хабар маркази

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада боғчага ишга кириш 300 долларми?

Фарғона шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари лавозимида ишлаган А.Эминов Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ...

Чап қўлим ўнг қўлимга қарши

Куни кеча Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан ...

Id-карталар паспорт ўрнини эгалламайди

Фото: Шуҳрат Латипов / "Газета.uz" ИИВ тақдим этган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқароларида иккита — миллий ва хорижга чиқиш паспорти бўлади. 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда ...